Руҳ йўқ бўлмайди
Руҳлар жасаддан чиққанидан сўнгра яна қиёматда жасадга қайтгунча мўминларнинг руҳи Дорун Наим (жаннат)да, гуноҳкорларнинг руҳи Дорул жаҳим (оташ)да бўлади.
Ҳаром ҳам ризқдир
Ҳаром ҳам ризқдир. Чунки ризқ Аллоҳ таоло тирик махлуқларга берадиган, улар ейдиган нарсадир. Улар ейдиган нарса ҳалол ҳам, ҳаром ҳам бўлиши мумкиндир.
Аллоҳ таоло одилдир
Аллоҳ таоло бандаларига фазл ва марҳамат этувчи ва одилдир. У фазл, марҳамат этиб, гоҳо бандасига сазовор бўлганидан бир неча баробар ортиқ савоб беради. У адолат этиб, гоҳо бандага гуноҳига яраша жазо беради. У фазл этиб, гоҳо банданинг гуноҳини афв этади.
Аллоҳ таолонинг тавфиқи
Аллоҳ таоло махлуқларни куфр ва имондан холи қилиб яратди.
Гуноҳларни ҳалол дейиш
Қатъий далиллар билан собит бўлган кичик ва катта гуноҳларни ҳалол дейиш куфрдир. Гуноҳни енгил ҳисоблаш, уни мубоҳ деб билиш ҳам куфрдир.
Тирикларнинг ўлганлар ҳақига қилган дуолари уларга фойда беради
Тирикларнинг ўлганлар ҳақига дуоси, истиғфори, савобини уларга бағишлаб, қилган хайр-эҳсонлари ва садақалари (уларга марҳумларга) фойда беради. Аллоҳтаоло бундай марҳамат этади:
Имом Абу Ҳанифа ва у кишининг мазҳаблари
Мусулмонлар оммасига Имоми Аъзам номи ила машҳур бўлган бу зот ҳақида кўплаб мақолалар ва китоблар ёзилган. Биз эса, у кишининг улуғ ҳаётлари билан қисқача танишиб чиқамиз.